Нидерландия терма жамоасининг 27 ёшли марказий ярим ҳимоячиси Жоуи Верман фаолиятини Германия Бундеслигасида давом эттиради. Ҳавбек ПСВдан Дортмунднинг «Боруссия» клубига ўтди. Бу ҳақда «асаларилар»нинг расмий сайтида хабар берилди.
Верман 2031 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган меҳнат шартномасини имзолади. Германияда ярим ҳимоячи 25-рақам остида тўп суради.
«Дортмунднинг «Боруссия» клуби Европанинг энг йирик клубларидан бири ҳисобланади ва мен энди унинг бир қисми эканимдан фахрланаман. Бу ерда эканимдан жуда хурсандман ва «Боруссия» билан бирга муваффақиятларга эришишни интиқлик билан кутмоқдаман», — дейди Верман шартнома имзоланганидан сўнг.
Ўтган мавсумда Верман барча турнирларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол ва 15 та ассист муаллифи бўлди.













