Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна 2-1 Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро 4-1 Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив

"Коринтианс" Депай билан янги шартнома бўйича келишиб олди

Баҳо:
+ | -

Ҳужумчи Мемфис Депай "Коринтианс" сафидаги фаолиятини давом эттиради.

ESPN хабарига кўра, Бразилия клуби нидерландиялик футболчи билан шартномани 2028 йил ёзига қадар узайтириш бўйича келишувга эришди.

Музокаралар якунланганидан сўнг Депай жамоа ихтиёрига қайтди ва сешанба куни машғулотларга киришди. Клубда ҳужумчи 20 август куни Либертадорес кубоги 1/8 финали жавоб баҳсида "Росарио Сентраль"га қарши майдонга тушишига умид қилишмоқда.

Жамоалар ўртасида Аргентинада ўтган дастлабки учрашув 0:0 ҳисобида якунланган.

Депай 2024 йилдан буён "Коринтианс" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У Бразилия клуби сафида 79 та учрашувда майдонга тушиб, 20 та гол урган ва 15 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 22:41, 18.08.2026.
Ўқилди: 555 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик