"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Харри Магуайр клубдаги фаолияти ва янги мавсум олдидан мақсадлари ҳақида гапирди.
"Болалигимда бу клуб сафида ҳеч бўлмаса бир мавсум ўйнашнинг ўзи орзу эди. Шунинг учун бу ерда саккизинчи мавсумимни бошлаётганимдан жуда фахрланаман.
Бу ерда гап мен ҳақимда эмас. Фаолиятимнинг ҳозирги босқичида мен муваффақиятли, ғалаба қозонадиган жамоанинг бир қисми бўлишни истайман. Бу мавсумда барча футболчиларнинг мақсади шу бўлиши керак — ҳар бир мусобақада мавсум охиригача курашишни хоҳлаймиз.
Ўтган мавсумга нисбатан яхшироқ бўлишни истаймиз. Албатта, ҳамма Премьер-лигада ғолиб чиқишни хоҳлайди ва бу бизнинг ҳам мақсадимиз бўлади. Бу клубда доимо шундай талаб қўйилади. Биз ҳақиқатан ҳам рақобатбардош бўла олишимизга ва яхши кунимизда исталган рақибни мағлуб эта олишимизга ишонамиз. Олдимизда қизиқарли мавсум турибди.
Мен энди шундай ёшдаманки, клуб қанча хоҳласа, шунча футболчи олиб келиши мумкин, ҳатто энг кучли ўйинчиларни ҳам. Мен барча совринларни ютишни истайман ва бу борада очкўз бўлишни хоҳлайман. Аммо ҳаммаси клубга боғлиқ.
Ишончим комилки, клуб тўғри футболчиларни жалб қилиш учун жиддий иш олиб бормоқда. Қанча кўп кучли футболчи бўлса, шунча яхши. Таркиб қанчалик кучли бўлса, совринларни қўлга киритиш имкониятимиз ҳам шунчалик юқори бўлади. "Манчестер Юнайтед"да ўйнаганда энг асосийси ҳам шу", — деди клубнинг собиқ сардори.













