Ўзбекистон Суперлигасининг 18-туридан ўрин олган "Бухоро" — "Нефтчи" учрашувининг статистик кўрсаткичлари эълон қилинди. Баҳс мезбонларнинг 4:1 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланганди.
Статистикага кўра, "Нефтчи" тўп назоратида катта устунликка эга бўлган — 66 фоизга 34 фоиз. Фарғоналиклар рақиб дарвозаси томон 11 та зарба йўллаб, уларнинг 3 тасини аниқ амалга оширган. "Бухоро" эса 8 та зарбадан 4 тасини дарвоза нишонга тўғри йўллаган.
Кутилган голлар (xG) кўрсаткичида ҳам жамоалар ўртасида катта фарқ кузатилмади: "Бухоро" — 2,22, "Нефтчи" — 1,93. Бироқ мезбонлар яратган вазиятларидан анча самарали фойдаланиб, рақиб дарвозасига 4 та гол урди.
Паслар аниқлиги бўйича "Нефтчи" устун бўлди — 79 фоизга 64 фоиз. Шунингдек, фарғоналиклар 10 та калит пас амалга оширган бўлса, "Бухоро"да бу кўрсаткич 3 тани ташкил этди.
Бурчак зарбаларида ҳам "Нефтчи" олдинда — 5:3. Қоидабузарликлар бўйича эса "Бухоро"да 16 та, "Нефтчи"да 11 та ҳолат қайд этилди. Офсайдлар сони 0:2 кўринишида бўлди.
Шу тариқа, "Нефтчи" тўп назорати, паслар ва бир қатор бошқа кўрсаткичларда устунлик қилганига қарамай, "Бухоро" юқори самарадорлик эвазига 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.













