«Трабзонспор» «Ал-Ҳилол» ҳужумчиси Карим Бензема билан боғланиб, эҳтимолий трансфер учун франциялик футболчининг шартларини сўради. Бу ҳақда туркиялик журналист Ягиз Сабунжуоғлу X ижтимоий тармоғида хабар берди.
Манбага кўра, Туркия клуби Бенземани ушбу трансфер ойнасида келишувга эриша олмаган Дарвин Нуньесга муқобил вариант сифатида кўрмоқда.
38 ёшли франциялик футболчининг амалдаги шартномаси 2027 йилга қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали Бенземанинг бозор қийматини 5 миллион еврога баҳоламоқда.
Жорий мавсумда Карим Бензема барча мусобақалар доирасида 2 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди.













