Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой 2-2 Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

Моуриньо: "Мбаппе тарихдан жой олди"

Баҳо:
+ | -

"Реал" бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоа ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг даражасини жуда юқори баҳолади.

"Жуд Беллингем жаҳон чемпионатини ақлбовар қилмас даражада ўтказди, аммо... Килиан Мбаппе тарихдан жой олди. Жамоавий тизим доирасида энг яхши футболчилар билан ишлаганда, улар ўзлигича қолиши керак.

Мбаппе — ажойиб футболчи. У машғулотларда шунчалик кучлики, баъзи ҳаракатлари мени кулдириб юборади. Унинг даражаси — шунчаки космик! Биз тўғри йўналишда ҳаракат қиляпмиз.

Футболчилардан нимани талаб қиламан? Оддий соғлом фикрни. Машғулотга беш дақиқа эмас, бир соат олдин келишни. Тўғри нонушта қилишни. Тренажёр залига боришни", — дея Моуриньонинг сўзларини El Chiringuito TV келтиради.

Киритилди: 08:09, 19.08.2026.
Ўқилди: 702 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик