"Ренн" асосий жамоа таркибидан бир нечта футболчини четлатишга қарор қилди. Foot Mercato хабарига кўра, Алиду Сейду, Жауи Сиссе ва Брель Эмболо Бретань клубининг захира таркибига ўтказилди.
Манба маълумотига қараганда, "Ренн" жамоа таркибини қайта шакллантиришга интилмоқда. Ушбу уч футболчига трансфер ойнаси ёпилгунига қадар ўз келажаги бўйича қарор қабул қилиш вазифаси қўйилган.
29 ёшли Эмболо ўтган мавсумда 34 та ўйинда 10 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. 26 ёшли Сейду 34 та учрашувда 1 та ассист қайд этган бўлса, 22 ёшли Сиссе 25 та ўйинда 3 та сариқ карточка олди.













