Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна 2-1 Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро 4-1 Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив

"Кристал Пэлас" ёзги трансфер ойнасида олтинчи янги футболчисини таништирди

Баҳо:
+ | -

"Кристал Пэлас" расмий сайти орқали "Реал Солт-Лейк" ярим ҳимоячиси Зейвиер Гозони ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди. 19 ёшли америкалик футболчи клуб билан беш йиллик шартнома имзолади. Трансфер халқаро рухсат олинганидан сўнг кучга киради.

"Мен Премьер-лигада "Кристал Пэлас" сафида ўйнашни жуда хоҳлайман. Бу ҳар қандай футболчининг орзуси. Бу ерда ишлаётган инсонлар ва клубнинг лойиҳаси менга катта мотивация беради. Мен клуб ҳақида кўп маълумот олдим ва жамоанинг сўнгги муваффақиятлари ҳам уни мен учун алоҳида клубга айлантиради", — деди Гозо.

Гозо ёзги трансфер ойнасида "Кристал Пэлас" сафига қўшилган олтинчи янги футболчи бўлди. Ундан аввал клуб Оскар Мингеса, Такэхиро Томиясу, Дуайт Макнил, Эванн Гессан ва Анан Халилини трансфер қилган эди.

Киритилди: 08:31, 19.08.2026.
Ўқилди: 643 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик