Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна 2-1 Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро 4-1 Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив

Родри "Барселона"нинг Альваресга қизиқиши ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Яқинда "Барселона"га ўтган ярим ҳимоячи Родри Эрнандес Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳужумчиси Хулиан Альварес ҳақидаги саволга жавоб берди.

Испаниялик ва аргентиналик футболчилар 2022 йилдан 2024 йилгача "Манчестер Сити" сафида бирга тўп тепишган. "Барселона" ҳали ҳам Альваресни ўз сафига қўшиб олишга қизиқмоқда, аммо "Атлетико" ҳужумчиси билан хайрлашиш ниятида эмас.

"Бошқа жамоалар футболчилари ҳақида гап кетганда, фикр билдиришда эҳтиёткор бўлишга ҳаракат қиламан. Хулиан — энг яхши ҳужумчилардан бири. У исталган жамоани кучайтира олади, аммо ҳозир у "Атлетико" футболчиси.

Мен бу клубга жуда катта ҳурмат билан қарайман. Ишончим комилки, Деку ва директорлар кенгаши "Барселона" таркибини кучайтириш учун қўлларидан келган барча ишни қилишади", — дея 30 ёшли ярим ҳимоячининг сўзларини ESPN Argentina келтиради.

Родри 2018 йилдан 2019 йилгача "Атлетико" шарафини ҳимоя қилган, шундан сўнг "Манчестер Сити"га ўтган.

Киритилди: 08:37, 19.08.2026.
Ўқилди: 1159 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик