"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Жошуа Зиркзее "Наполи"нинг трансфер мақсадига айланди.
Инсайдер Жанлука Ди Марцио маълумотига кўра, Италия клуби нидерландиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда ва бу борада аллақачон сўров юборган. Бироқ манба таъкидлашича, неаполликлар "Манчестер Юнайтед" форварди бўйича аниқ музокараларни бошлашдан олдин амалдаги таркибдаги футболчилардан бири билан хайрлашиши керак.
Аввалроқ Жошуа Зиркзеега А Сериянинг яна бир вакили — "Ювентус" ҳам қизиқиш билдирган эди.
Transfermarkt портали 25 ёшли футболчининг бозор қийматини 20 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг "Манчестер Юнайтед" билан амалдаги шартномаси 2029 йилга қадар мўлжалланган.













