"Челси" бош мураббийи Хаби Алонсо Англия Премьер-лигасига мослашиш жараёни қандай кечиши ҳақида фикр билдирди.
"Бу, албатта, маълум бир жараён. Аммо Премьер-лигада мураббий бўлишнинг асосий синовларидан бири ҳам шу. Ҳар бир чемпионат бир-биридан фарқ қилади, ҳар бирининг ўзига хос жиҳатлари бор.
Менда Германия ва Ла Лигада ишлаш тажрибаси бор, аммо бу ерда тезда тушуниб олишим керак бўлган жиҳатлар албатта учрайди. Айрим вазиятларда ўзимга: "Хўп, бу ерда мен хато қилган эканман, энди тушундим", дейишим мумкин. Бу ҳам жараённинг бир қисми", — дея Алонсонинг сўзларини Men in Blazers келтиради.
Хаби Алонсо 1 июль куни расман "Челси" бош мураббийи этиб тайинланган ва 2026 йилда жамоани бошқарган учинчи мутахассисга айланган.
2025/26 йилги мавсумнинг биринчи ярмида клубни Энцо Мареска бошқарган. У кетганидан кейин жамоа бош мураббийи лавозимида Лиам Росеньор ва Калум Макфарлейн ҳам ишлаган.
Хаби Алонсо эса ўтган мавсумни Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи сифатида бошлаган ва 2026 йил январь ойида испан клубини тарк этган.













