Кириш Регистрация

Моуриньо «Реал»нинг сўнгги йиллардаги муаммолари ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Жорий ёздан Мадриднинг «Реал» клубини бошқараётган Жозе Моуриньо жамоа сўнгги йилларда дуч келган муаммолар ҳақида фикр билдирди.

«Қаймоқранглилар» сўнгги икки мавсумни муваффақиятсиз ўтказди ва бу ҳолат клуб президенти Флорентино Пересни португалиялик мутахассисни яна жамоага қайтаришга ундади.

«Ўтган мавсумда содир бўлган воқеаларга баҳо бериш менинг ишим эмас. Бу барча учун ғалати ва мураккаб мавсум бўлди. Ғалаба ҳам, мағлубият ҳам кўплаб омилларга боғлиқ.

Биринчи куниёқ айтганимдек, барча муаммоларда фақат айримларни айблаб, бошқаларни эса фақат олқишлашларига йўл қўймайман.

Жуда кўп хатоларга йўл қўйилди ва муваффақиятсизликлар айнан шу билан боғлиқ. Клубда кўпчилик хато қилди — гап фақат футболчилар ва мураббийлар ҳақида эмас», — деди Моуриньо El Chiringuito нашрига берган интервьюсида.

Португалиялик мутахассиснинг «Реал» билан шартномаси 2029 йилга қадар амал қилади.

Киритилди: 12:07, 19.08.2026.
Ўқилди: 962 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик