Кириш Регистрация
19/08 19:00 ОКМК 0-1 Динамо
19/08 20:00 Машъал 0-1 Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив
21/08 19:00 Навбаҳор - Насаф
21/08 20:00 Пахтакор - Сурхон

Мануэль Локателли «Милан»даги йилларини эслади

Баҳо:
+ | -

Италиялик ярим ҳимоячи Мануэль Локателли 2016 йилдан 2019 йилга қадар «Милан» шарафини ҳимоя қилган ва ҳанузгача клубдаги даврини илиқ хотиралар билан эслайди.

«Мен “Милан”дан доимо миннатдор бўлиб қоламан. Бу ерда барча босқичларни босиб ўтдим, клуб менинг уйим эди. Шунингдек, менга ишонч билдирган Монтеллага ҳам ҳар доим миннатдор бўламан.

Ўша пайтда ҳамма нарсани тўғри енгиб ўтиш учун етарли тажриба ва кўникмаларга эга эмасдим. Мен ҳали жуда ёш ва етарлича етук эмасдим. Мендан жуда катта умидлар қилишган, мен эса бу босимни янада кучлироқ ҳис қилардим. Айниқса, “Ювентус” дарвозасига урган ўша голимдан кейин», — дея Локателлининг сўзларини pianetamilan.it келтиради.

Эслатиб ўтамиз, Италия чемпионатининг янги мавсуми шу ҳафта охирида старт олади.

Киритилди: 12:21, 19.08.2026.
Ўқилди: 510 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик