Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна 2-1 Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро 4-1 Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК 0-1 Динамо
19/08 20:00 Машъал 0-0 Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив

«Интер Майами» мураббийи Мессининг руҳий ва жисмоний ҳолати ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Интер Майами» бош мураббийи Гильермо Ойос отаси Хорхе Мессининг вафотидан сўнг жамоа ихтиёрига қайтган ҳужумчи Лионель Мессининг ҳолати ҳақида гапирди.

Хорхе Месси 8 август куни Аргентинанинг Росарио шаҳридаги шифохонада вафот этган эди. У 68 ёшда бўлган.

«У яхши кўриняпти, майдонда — ўзи жуда яхши биладиган жойда — ўзини яхши намоён қилмоқда ва хотиржам ҳолатда. Менимча, футболчилардан кўпинча ҳаддан ташқари фойдаланилади. Уларга жуда катта юклама тушади, чунки тикланиш учун кўп ҳолларда етарлича вақт бўлмайди. Бунга парвозлар, ўйинлар тақвими ёки иссиқ об-ҳаво сабаб бўлиши мумкин.

Масалан, ҳозир ҳаво намлиги 87 фоизни ташкил этяпти. Футболчиларнинг майдонда ўзларини аямай ҳаракат қилиши деярли ақл бовар қилмас ҳолат. Уларнинг қатъияти, албатта, таҳсинга сазовор. Аммо спорт сифатини ошириш учун бу муаммони ҳал қилиш керак», — дея Ойоснинг сўзларини келтиради ESPN.

«Интер Майами» МЛС Шарқий конференцияси турнир жадвалида 19 ўйиндан кейин 38 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа пешқадам «Нэшвилл»дан 5 очкога ортда қолмоқда.

Киритилди: 12:56, 19.08.2026.
Ўқилди: 500 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик