Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна 2-1 Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро 4-1 Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив

О’Хара «Манчестер Юнайтед» раҳбариятини кескин танқид қилди

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм»нинг собиқ футболчиси Жейми О’Хара «Манчестер Юнайтед» клуби эгаларини кескин танқид қилди.

«Менимча, бу — шармандалик. Уларнинг Кэррикка қилган иши ҳам шармандалик. Уни таклиф қилишди, қўллаб-қувватлашларини айтишди ва имконият беришди. Ўтган мавсумда у ажойиб иш қилди, жамоани Чемпионлар лигасига қайтарди. Аммо бунинг эвазига унга атиги икки нафар янги футболчи берилди.

Юри Тилеманс — яхши футболчи. Жуда яхши трансфер. Аммо Андре Сантос ҳақида ҳозирча ишонч билан гапира олмаймиз. Унинг ҳақиқатан ҳам муносиб даражадаги футболчи эканига ҳали амин эмасмиз.

«Манчестер Юнайтед» ҳали керакли даражадан анча узоқда, аммо биз аллақачон уларнинг Чемпионлар лигасида иштирок этиши ҳақида гапиряпмиз. Ҳимоя чизиғида эса уч-тўрт йил аввалги футболчиларнинг ўзи қолган.

Люк Шоу яна бир мавсум чап қанот ҳимоясида ўйнайди. Албатта, унга муносиб баҳо бериш керак. Марказий ҳимояда эса Гарри Магуайр. Ахир биз «Манчестер Юнайтед» ҳақида гапиряпмиз. Бу клуб яна етакчилар қаторига қайтишга ҳаракат қилиши керак», — дея О’Харанинг сўзларини келтиради ManUtd.One.

Киритилди: 13:29, 19.08.2026.
Ўқилди: 505 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик