Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна 2-1 Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро 4-1 Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив

Модрич «Милан» билан шартномасини нега узайтирганини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

«Милан»нинг 40 ёшли ярим ҳимоячиси Лука Модрич Италия клуби билан шартномасини узайтиришга нега қарор қилганини тушунтирди.

«Ўтган мавсумнинг исталган пайтида, ҳатто декабрь ойида ҳам шартномани яна бир йилга узайтиришим мумкин эди. Аммо аввало танамни тинглашни, ўзимни қандай ҳис қилаётганимни, футбол ўйнаш истагим қай даражада кучли эканини ва ўйинга бўлган иштиёқимни тушунишни хоҳладим», — дея Модричнинг сўзларини келтиради Cadena SER.

Модрич 2025 йил ёзида «Милан» сафига қўшилган. Шу вақт давомида у барча мусобақаларда 37 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган ва 3 та голли узатмани амалга оширган.

23 июль куни Италия клуби 40 ёшли футболчи билан шартномани яна бир йилга узайтирганини расман эълон қилди.

Модрич бунга қадар 2012 йилдан 2025 йилгача Мадриднинг «Реал» клуби шарафини ҳимоя қилган.

Киритилди: 13:37, 19.08.2026.
Ўқилди: 508 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик