«Бавария» «Астон Вилла»нинг таклифини рад этганидан сўнг, «Бенфика» Жоау Палинья трансферини якунлаш учун фаол ҳаракат қилмоқда, хабар беради инсайдер Фабрицио Романо.
Аввалроқ «Астон Вилла»нинг португалиялик футболчини ижарага олишга бўлган уриниши муваффақиятсиз якунлангани маълум бўлган эди, чунки мюнхенликлар 31 ёшли ярим ҳимоячини фақат сотиш ниятида. Жоаунинг ўзи фаолиятини АПЛда давом эттиришни афзал кўраётгани ва унинг трансфери бўйича «Ньюкасл» музокара олиб бораётгани таъкидланган эди.
Бироқ, агар футболчи Премьер-лигага ўтмайдиган бўлса, «Бенфика» вазиятдан чиқиш йўлини топишга ва ярим ҳимоячини қўлга киритишга ҳаракат қилмоқда. Португалия жамоаси ҳозирда «Бавария» билан музокаралар олиб бормоқда.
Ўтган мавсумни Палинья ижара асосида «Тоттенхэм»да ўтказган эди.













