Франциялик ярим ҳимоячи Поль Погба «Монако»дан кетишига муносабат билдирди. Томонлар шартномани ўзаро келишув асосида бекор қилди.
“Монако” президенти ва раҳбариятига, жамоадошларимга, клубнинг барча ходимларига ва менга ишонган мухлисларга миннатдорлик билдирмоқчиман. Бу клуб ва Князлик шарафини ҳимоя қилиш мен учун ажойиб тажриба бўлди.
“Монако” — алоҳида клуб. Гарчи мен умид қилганимдек кўп ўйин ўтказмаган бўлсам-да, унинг рангларини ҳимоя қилиш имконияти учун доимо миннатдор бўлиб қоламан", — дея Погбанинг сўзларини келтиради француз клуби расмий сайти.
Погба 2025 йил ёзидан буён «Монако» футболчиси эди. Шу вақт давомида у атиги 6 та учрашувда майдонга тушди. Франциялик футболчи бир қатор ўйинларни жароҳатлар сабаб ўтказиб юборган.
Аввалроқ ОАВ Погба жамоанинг Англиядаги йиғини чоғида яна жароҳат олгани ҳақида хабар берган эди.













