"Ливерпуль"нинг нидерландиялик ҳужумчиси Коди Гакпо ҳамон Лондоннинг "Тоттенхэм" клубига ўтиши мумкин.
Журналист Экрем Конурнинг маълум қилишича, трансфер амалга ошмай қолиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга қарамай, "шпорлар" Гакпони ўз сафига қўшиб олиш бўйича ишларни давом эттирмоқда. Футболчининг ўзи ҳам "Тоттенхэм"га ўтишга ижобий муносабатда, шу боис шахсий шартнома шартлари борасида муаммо йўқ.
Манбага кўра, энди пойтахт клуби трансфер суммаси бўйича "Ливерпуль" билан келишувга эришиши керак.
Ўтган мавсумда 27 ёшли Гакпо барча мусобақалар доирасида 52 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt портали маълумотига кўра, Коди Гакпонинг бозор қиймати 60 миллион еврони ташкил этади.













