Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна 2-1 Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро 4-1 Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК 0-1 Динамо
19/08 20:00 Машъал 0-1 Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив

"Реал" Бернарду Силвани янги футболчи сифатида таништирди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячи Бернарду Силвани жамоанинг янги футболчиси сифатида расман таништирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

"Реал" президенти Флорентино Перес иштирокида португалиялик футболчи 2028 йил 30 июнга қадар амал қиладиган шартномани имзолади. Шундан сўнг Силвага стадион макети, соат ва 20-рақамли футболка топширилди. Аввалроқ Жозе Моуриньонинг тақдимот маросимида ҳам шундай совғалар берилган эди.

32 ёшли Силва ёзги трансферлар ойнасида "Манчестер Сити"дан "Реал"га кўчиб ўтди.

Футболчи "қаймоқранглилар" сафидаги дебютини 22 август куни Испания чемпионати доирасида "Эспаньол"га қарши ўйинда ўтказиши мумкин.

Киритилди: 18:12, 19.08.2026.
Ўқилди: 980 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик