«Бавария» клуби бир овоздан Жамал Мусиалага ўринбосар изламаслик қарорини қабул қилди. Журналист Флориан Плеттенбергнинг хабар беришича, клуб Мусиалани 100% қўллаб-қувватлайди ва мюнхенликлар футболчига тўлиқ соғайиб олиши учун зарур вақтни тақдим этишади.
Таъкидланишича, «Бавария»да «ўнлик» позицияси учун бир нечта муқобил вариантлар мавжуд, жумладан Леннарт Карл, Исмаэль Сайбари ва Серж Гнабри.
Аввалроқ Жамал Мусиала ўзидаги асаб тизими бузилиши ҳақида гапириб берган эди. Айнан ушбу муаммо сабабли футболчи сўнгги иккита ўйинда ҳушини йўқотган. Мусиаланинг сўзларига кўра, унинг саломатлигига кейинги хавф-хатарлар йўқ, аммо муолажа ва даволаниш талаб этилади.













