Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна 2-1 Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро 4-1 Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК 0-1 Динамо
19/08 20:00 Машъал 0-1 Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив

Лука Тони Кейнга мурожаат қилди: «Сен машинасан»

Баҳо:
+ | -

«Бавария»нинг собиқ футболчиси Лука Тони Харри Кейнга «Олтин бутса» топшириш маросимида сўзга чиқди. Англиялик ҳужумчи совринни қабул қилиб олишидан сал аввал италиялик собиқ футболчи ўз фикрларини билдирди.

«Мен оилам билан таътилда эдим ва сенга ушбу нутқни сўзлаш учун охирги икки кунда фаол равишда инглиз тилини ўргандим. Қадрдон Харри, мен футболни жуда яхши кўрганимдан «Илтимос, бизнинг рекордларимизни янгилашни тўхтат», демайман.

Сен машинасан. Сен гол уриш бўйича ҳақиқий машинасан. Худди шу руҳда давом эт. Аммо сен шунчаки гол урмайсан. Мен жарима майдончаси ичида голлар кутардим, сен эса топшириқни кутиб ўтирмасдан, имкониятни ўзинг яратасан. Сининг сингдирган барча ютуқларингни санаб ўтиш мен учун қийин. Фақат Роналду ва Месси сендан кўпроқ «Олтин бутса» ютишган, холос», — дейди Тони The Touchline нашри келтирган иқтибосда.

Таъкидлаш жоизки, Харри Кейн фаолиятида иккинчи марта (2024 ва 2026 йилларда) «Олтин бутса» соҳибига айланди.

Киритилди: 20:31, 19.08.2026.
Ўқилди: 270 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик