"Кристал Пэлас" қанот ҳужумчиси Исмаила Сарр "Галатасарой" қизиқишлари доирасида турибди. Туркия клуби сенегаллик футболчининг трансфери бўйича "бургутлар"га расмий таклиф юборган. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда хабар берди.
Манбага кўра, Сарр Истанбул клуби билан шахсий шартнома шартларини муҳокама қилишга тайёр. Бироқ "Кристал Пэлас"нинг позицияси сабаб трансфер амалга ошиши эҳтимоли ҳозирча паст баҳоланмоқда. Англия клуби вингерни жамоанинг асосий футболчиларидан бири деб ҳисоблайди.
Ўтган мавсумда 28 ёшли ҳужумчи барча мусобақалар доирасида 45 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt портали Исмаила Саррнинг бозор қийматини 45 миллион еврога баҳоламоқда.













