Кириш Регистрация
21/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
21/08 20:00 Пахтакор 0-0 Сурхон

Нико Гонсалес "Манчестер Сити"да қолмоқчи

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Нико Гонсалес жамоада қолишни истамоқда. Испаниялик футболчига "Ньюкасл" клуби қизиқиш билдирмоқда.

"Шаҳарликлар" ярим ҳимояда футболчилар етишмаслиги мумкинлигига қарамай, "қарғалар" билан музокара олиб боришга тайёр. Бироқ Никонинг ўзи жамоани тарк этишга шошилмаяпти. Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, 24 ёшли футболчи таркибдаги қайта қуришдан сўнг асосий таркибдан жой олиши ва амалдаги жамоасига катта фойда келтириши мумкинлигига ишонмоқда.

Нико Гонсалес 2025 йил бошида "Порту"дан 60 миллион евро эвазига "Манчестер Сити"га кўчиб ўтган. Айни пайтда Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 40 миллион евро деб баҳоламоқда.

Шу билан бирга, сўнгги хабарларга кўра, "Ньюкасл" Гонсалес трансфери бўйича "Манчестер Сити" билан музокараларни бошлаган. Томонлар ўртасидаги мулоқот ҳозирча дастлабки босқичда.

Киритилди: 10:03, 20.08.2026.
Ўқилди: 530 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик