Кириш Регистрация

Моуриньо Гюлерни Модричга қиёслади

Баҳо:
+ | -

"Реал" Мадрид бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоа ярим ҳимоячиси Арда Гюлер ҳақидаги фикрларини билдирди.

Португалиялик мутахассис 21 ёшли туркиялик футболчини клубнинг собиқ юлдузи Лука Модрич билан таққослади.

"Мен Гюлерни яхши кўраман, у топ даражадаги футболчи. У Модричнинг йўлидан боришига ишонаман: аввалига марказий ярим ҳимоячига айланади, кейин эса таянч ярим ҳимоячи сифатида ҳам ўйнайди", — дея Моуриньонинг сўзларини инсайдер Фабрицио Романо келтирди.

Хорватиялик ярим ҳимоячи Лука Модрич 2012 йилдан 2025 йилга қадар "қироллик клуби" шарафини ҳимоя қилган. Арда Гюлер эса 2023 йилдан буён "Реал" сафида тўп тепмоқда.

Шанба куни "Реал" Ла Лиганинг 1-турида "Эспаньол"га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 10:04, 20.08.2026.
Ўқилди: 731 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик