Кириш Регистрация
20/08 19:00 Бунёдкор 0-1 Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм 1-3 Локомотив
21/08 19:00 Навбаҳор - Насаф
21/08 20:00 Пахтакор - Сурхон

Кьеза "Ливерпуль" машғулотини ўтказиб юборди

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" вингери Федерико Кьезанинг А Серияга қайтиши мумкинлиги ҳақида яна хабарлар тарқалмоқда.

Италиялик футболчи "Ливерпуль" машғулотида иштирок этмади. Бироқ инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, бу унинг яқин орада клубни тарк этиши билан боғлиқ эмас. Кьезада яна соғлиқ билан боғлиқ муаммолар юзага келган, аммо уларнинг қай даражада жиддий экани ҳозирча аниқ эмас.

Романо собиқ "Ювентус" футболчисининг бошқа клубга ўтишини истисно қилмади, аммо ҳозирча бу борада аниқ янгилик йўқ. Шунингдек, агар жароҳат жиддий бўлиб чиқса, футболчига қизиқиш камайиши мумкин.

Transfermarkt маълумотига кўра, Федерико Кьезанинг бозор қиймати 13 миллион еврони ташкил этади. 28 ёшли футболчининг "Ливерпуль" билан шартномаси 2028 йилнинг ўрталарига қадар амал қилади.

Киритилди: 12:21, 20.08.2026.
Ўқилди: 420 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик