Лондоннинг "Челси" клуби "Манчестер Сити"га аргентиналик ярим ҳимоячи Энцо Фернандесни 164 миллион еврога сотишга тайёр эканини маълум қилди. Бу ҳақда Topskills Sports UK хабар берди.
Манба маълумотига кўра, Фернандес ҳамон "Манчестер Сити"га ўтиш ниятида, бироқ трансферни амалга ошириш учун клубдан кетишни ўзи талаб қилмоқчи эмас.
"Манчестер Сити" эса Фернандесни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқишдан аввал ўз футболчиларидан бирини сотишни режалаштирмоқда.
25 ёшли ярим ҳимоячи ўтган мавсум барча мусобақалар доирасида 54 та учрашувда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.













