"Манчестер Сити" таркибни янгилаш жараёнида "Рома" ярим ҳимоячиси Ману Конени трансфер мақсадлари рўйхатига киритди. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.
25 ёшли француз Родри ва Тижани Рейндерс кетганидан сўнг марказий ярим ҳимояни кучайтириш вариантларидан бири сифатида кўрилмоқда.
Коне сўнгги икки йилдан буён "Рома" сафида тўп тепмоқда. У А Серияда 63 та учрашув ўтказиб, 4 та гол урган. Шунингдек, ярим ҳимоячи Франция терма жамоаси сафида 19 та ўйинда майдонга тушган. Коне ҳаракатчанлиги ва тўпсиз ўйиндаги самарадорлиги билан ажралиб туради.
Манба маълумотига кўра, "Рома" Конени тахминан 59 миллион еврога сотишга тайёр. Аввалроқ француз футболчисига "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" ҳам қизиқиш билдирган.













