Кириш Регистрация
23/08 19:00 Нефтчи 3-0 Сўғдиёна
24/08 19:00 Қўқон-1912 - Бухоро

Мерсон "Манчестер Сити" АПЛда тўртинчи ўринни эгаллашини тахмин қилди

Баҳо:
+ | -

"Арсенал"нинг собиқ футболчиси Пол Мерсон "Манчестер Сити" АПЛнинг янги мавсумини тўртинчи ўринда якунлашини тахмин қилди.

Бу "шаҳарликлар" учун Пеп Гвардиола кетганидан ва Энцо Мареска бош мураббий этиб тайинланганидан кейинги илк мавсум бўлади.

"Англия Суперкубоги ўйинини кўрганимдан кейин бир нарсани айтдим: "Манчестер Сити" Родрини сотмаслиги керак. Аммо улар ўша ўйиндан кейин уни сотишди.

Бу мавсумда "шаҳарликлар" қайси жиҳати эвазига "Арсенал" билан рақобатлаша олишини кўрмаяпман.

Шунга қарамай, Суперкубок баҳсида айрим ижобий жиҳатлар ҳам бор эди. Давид Райя бир нечта жуда яхши сейвларни амалга оширди. Ҳар бир дарвозабон ҳам Райя каби ўйнай олмайди.

Аммо 38 та тур давомида "Манчестер Сити" қандай қилиб "Арсенал" билан рақобатлаша олишини тушунмаяпман", — деди Мерсон.

"Манчестер Сити" Англия Суперкубогида "Арсенал"га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган, Родри эса кейинчалик "Барселона"га ўтган.

Киритилди: 13:40, 20.08.2026.
Ўқилди: 729 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик