Испаниянинг «Вильярреал» клубида тўп сураётган марказий ҳимоячи Вилли Камбвала фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоқларида хабар берди.
Манба берган маълумотга кўра, «Комо» «Вильярреал» билан музокаралар олиб бормоқда ва жараён жуда тез суръатларда илгариламоқда, чунки Камбвала Сеск Фабрегас жамоаси учун устувор трансфер нишони ҳисобланади.
«Манчестер Юнайтед» тарбияланувчиси бўлган 21 ёшли футболчи Испанияда икки мавсум ўтказди. Камбвала барча турнирларда 23 та ўйинда майдонга тушган бўлиб, натижали ҳаракатлар билан ажралиб тура олмаган. Transfermarkt портали французни 3 миллион еврога баҳоламоқда.













