Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Германия терма жамоаси ҳужумчиси: «Икки марта ўлиб қолай деганман»

Баҳо:
+ | -

«Штутгарт» ва Германия миллий жамоаси ҳужумчиси Дениз Ундав денгиз маҳсулотларига кучли аллергияси борлигини маълум қилди. Футболчининг айтишича, у аллергик реакция туфайли икки марта ҳаётини йўқотиш арафасида қолган.

«Менга креветка ейиш мумкин эмас. Икки марта кучли аллергик реакция бўлган ва ҳар икки сафар ўлиб қолай деганман. Ҳамма жойим шишиб кетади ва нафас ололмай қоламан. Илгари ўзим ҳам бундай ҳолат ҳақида эшитмаган эдим», — деди Ундав HSTRYSTORIES YouTube каналига берган интервьюсида.

30 ёшли немис ҳужумчисининг айтишича, унинг севимли таомлари орасида курдча услубда тайёрланадиган гуручли димлама гўшт — Goşt û Birinc ҳамда гуруч солиб ўралган узум барглари — Pel бор. Шунингдек, футболчи лаҳмажун ва донер кабобни ҳам хуш кўради.

Ундав аччиқ таомларни жуда яхши кўришини ҳам яширмади. Ҳужумчининг сўзларига кўра, у бир сафар аччиқлик даражаси 3 миллион Сковиллга тенг бўлган донер кабобни еган.

21 август, жума куни «Штутгарт» Германия кубогининг биринчи босқичида «Ганза» меҳмони бўлади. Учрашув Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади.

Киритилди: 16:38, 20.08.2026.
Ўқилди: 829 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик