«Барселона» ҳимоячиси Жоау Канселу каталонияликлар клубига қайтгани ҳақида фикр билдирди.
«Мен истаган ягона нарса «Барселона»га қайтиш эди. Бу сафар болаликдаги орзуимни аниқ амалга оширдим», — деди Канселу тақдимот маросимида.
20 август куни каталонияликлар клуби 32 ёшли футболчи билан шартнома имзоланганини расман эълон қилди. Канселу билан тузилган меҳнат шартномаси 2029 йил ёзига қадар амал қилади.
Канселу аввал ҳам «Барселона» сафида ижара асосида ўйнаган. У жами 65 та учрашувда майдонга тушиб, олтита гол урган ва шерикларига тўққизта голли узатма амалга оширган.













