Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Микель Артета жамоанинг янги ҳимоячи сотиб олиш ниятида эканини тасдиқлади. Журналистлар ва ОАВ бераётган маълумотларга кўра, яқин орада «канонирлар» сафини Эзри Конса тўлдиради — «Астон Вилла» 28 ёшли марказий ҳимоячини сотишга рози бўлган.
«Биз трансфер бозорида ҳақиқатан ҳам фаолмиз, бу ҳақда бир неча кун олдин ҳам айтган эдим. Мақсад — таркибни кучайтириш. Мудофаа чизиғимизда Салибанинг оғир жароҳати сабабли муайян муаммо юзага келган ва биз ушбу ҳудудга мустаҳкамлик бағишлашга ҳаракат қиляпмиз. Ҳамма нарса тайёр бўлгач — эълон қиламиз. Мен ҳар доим ижобий кайфият ва ишончни сақлашга ҳаракат қиламан. Баъзи нарсалар менинг назоратимда эмас, ҳамма нарса ҳам бизга боғлиқ эмас, аммо ҳимоя марказини кучайтириш ниятидамиз ва бунинг учун барча имкониятни ишга соламиз», — дейди Артета.
«Арсенал» жумa куни Премьер-лиганинг 1-тури доирасида ўз майдонида «Ковентри» жамоасини қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 00:00 да (21 августдан 22 августга ўтар кечаси) бошланади.













