Криштиану Роналду 2026/2027 йилги мавсумда «Ан-Наср»нинг стардаги иккита ўйинини ўтказиб юборди, чунки у таътилдан сўнг жамоа ихтиёрига кечроқ келиб қўшилган эди. 41 ёшли ҳужумчи айни дамда оптимал спорт формасини тиклаш устида ишламоқда.
Пайшанба куни Роналду ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига машғулотлардан олинган бир қатор суратларни жойлади ва сурат остига фақат биргина сўзни ёзиб қолдирди.
«Диққат қаратганман», — деб ёзди португалиялик юлдуз.
Криштиану Роналдунинг «Ан-Наср» билан амалдаги шартномаси 2026/2027 йилги мавсум охиригача мўлжалланган.
21 август куни «Ан-Наср» Саудия Арабистони чемпионати доирасида «Ал-Риёд» жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 23:00 да бошланиши режалаштирилган.













