Кириш Регистрация

Артета АПЛнинг янги мавсуми старти олдидан ўз кайфияти билан ўртоқлашди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби Англия Премьер-лигасининг янги мавсуми очилиш ўйинида элитага қайтиб чиққан «Ковентри Сити»га қарши майдонга тушади.

Баҳс жума оқшомида бўлиб ўтади. Матбуот анжуманида журналистлар пойтахт гранди устози Микель Артетага мавсумни амалдаги чемпион сифатида бошлаш қандай ҳис-туйғуларни бераётгани ҳақида савол беришди.

«Ўзимни жуда яхши ва бошқача ҳис қиляпман. Мен руҳланганман ва ғалабаларга ҳар қачонгидан ҳам очман. Ишқибозларимиз қаршисида кечадиган дастлабки уй учрашувини сабрсизлик билан кутяпман», — дейди испаниялик мутахассис TNT Sports нашрига берган интервьюсида.

«Арсенал» — «Ковентри» учрашуви Тошкент вақти билан 21 августдан 22 августга ўтар кечаси соат 00:00 да бошланади.

Киритилди: 06:51, 21.08.2026.
Ўқилди: 531 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик