Кириш Регистрация
21/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
21/08 20:00 Пахтакор 0-0 Сурхон

ESPN: Эндрик «Ливерпуль» қизиқишига қарамай, «Реал»да қолмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Реал» ҳужумчиси Эндрикка «Ливерпуль» қизиқиш билдирмоқда. 20 ёшли бразилиялик футболчи «Лион»даги ижарадан сўнг Мадрид клубига қайтган.

Бу ҳақда дастлаб Mundo Deportivo хабар берган, кейинчалик маълумот ESPN томонидан ҳам тасдиқланган. Манбага кўра, мерсисайдликлар Эндрикни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда, аммо ҳозирча расмий таклиф юборилмаган.

Шу билан бирга, Эндрикнинг ўзи «Реал»ни тарк этиш вариантини кўриб чиқмаяпти. У жамоа бош мураббийи Жозе Моуринью билан биргаликда аввалроқ «Астон Вилла» ва «Рома»дан тушган ижара таклифларини рад этган.

Қайд этилишича, бразилиялик футболчи машғулотлардаги ҳаракатлари ва Мадридда қолиш истаги билан мураббийлар штабида яхши таассурот қолдирган.

Моуринью Эндрикнинг ҳужум чизиғида бир нечта позицияда ўйнай олишини муҳим устунлик деб ҳисобламоқда. Жамоадаги кучли рақобатни инобатга олганда, футболчининг универсаллиги «Реал» учун қўл келиши мумкин.

Киритилди: 07:15, 21.08.2026.
Ўқилди: 565 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик