Кириш Регистрация

«Атлетико» Жексонни «Челси»дан ижарага олмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Челси» ҳужумчиси Николас Жексон фаолиятини Мадриднинг «Атлетико» клубида давом эттириши мумкин.

Marca нашрининг хабар беришича, пайшанба куни «Атлетико» спорт директори Матеу Алемани 25 ёшли сенегаллик форварднинг ижара трансферини муҳокама қилиш учун Лондонга учиб келган. Мадрид клубида ҳужум чизиғини кучайтириш учун бир нечта вариантлар мавжуд бўлса-да, айнан Жексон номзоди асосий ва устувор деб ҳисобланмоқда.

«Атлетико» раҳбарияти келишув амалга ошган тақдирда «Челси» футболчи маошининг маълум бир қисмини ўз зиммасига олишига умид қилмоқда. COPE хабарига кўра, лондонликлар ҳам, Николаснинг ўзи ҳам Мадрид клубига ўтиш вариантига ижобий муносабат билдиришган.

Ўтган мавсумда Жексон ижара ҳуқуқи асосида «Бавария» шарафини ҳимоя қилган эди. У Бундеслига доирасида 23 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол уришга эришган.

Киритилди: 07:16, 21.08.2026.
Ўқилди: 526 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик