«Ковентри Сити» бош мураббийи Фрэнк Лэмпард АПЛнинг 1-тури доирасида «Арсенал»га қарши кечадиган сафар ўйини олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Ўтган мавсумда «Ковентри» Чемпионшипда ғолиб чиққан бўлса, «Арсенал» АПЛ чемпионлигини қўлга киритган эди.
«Арсенал»га қарши ўйнашимизни билганимда: «Ҳа, албатта, ҳамишагидек-да», деб ўйладим.
Аммо мен бунга қарши эмасман. Жума оқшомида «Арсенал»га қарши баҳс — бутун дунё бизни кузатади, шундай эмасда? Бу мавсумни бошлаш учун ажойиб имконият. Биз бу ўйинда аутсайдер бўламиз ва бу мени умуман ташвишга солмайди. Қайтага, маълум маънода қўшимча мотивация беради. «Арсенал»га мухлислик қиладиган дўстларим бор. Улар стадионда бўлишади ва жамоаларининг ҳолатидан мамнун бўлишса керак. Лекин биз айнан шунинг учун бу ердамиз, тўғрими? Биз шунчаки имкон қадар энг яхши тарзда тайёргарлик кўришга ҳаракат қиляпмиз.
«Арсенал» билан ўйин дарҳол ҳаммани вазиятга реал қарашга мажбур қилади. «Ковентри» — «Арсенал» эмас. Бу мавсумда жамоаларнинг вазифалари, мақсадлари ва муваффақият меъёрлари мутлақо бошқача. «Ковентри Сити» учун улар кескин ўзгарди. Ўтган мавсумда мақсад Чемпионшип титули эди. Энди эса — Премьер-лигадаги ўринни сақлаб қолиш», — дейди Лэмпард.













