Кириш Регистрация
20/08 19:00 Бунёдкор 0-1 Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм 1-3 Локомотив
21/08 19:00 Навбаҳор - Насаф
21/08 20:00 Пахтакор - Сурхон

«Бавария» янги либосини тақдим этди — дизайнда клуб тарихидаги тўрт афсонавий воқеа яширинган (фото)

Баҳо:
+ | -1

«Бавария» 2026/27-йилги мавсум учун учинчи либослар тўпламини расман тақдим этди. Adidas томонидан ишлаб чиқилган янги форма асосан жамоанинг Чемпионлар лигасидаги ўйинларида фойдаланиш учун мўлжалланган.

Янги либос тўқ рангда тайёрланган бўлиб, унда қизил элементлар ажралиб туради. Клуб эмблемаси, Adidas'нинг уч чизиғи ҳамда футболканинг орқа қисмидаги FCBM ёзуви қизил рангда ишланган. Футболканинг асосий қисмида эса «Бавария» тарихидаги машҳур воқеаларга ишора қилувчи яширин тасвирлар жойлаштирилган.

Дизайнда Мюнхен клуби тарихидаги тўрт муҳим лаҳза акс эттирилган. Улардан бири Франц Беккенбауэрнинг Европа футболи чўққисидаги даврига бағишланган. Шунингдек, Арьен Роббеннинг 2013-йилги Чемпионлар лигаси финалида «Боруссия Дортмунд» дарвозасига киритган ҳал қилувчи голи ҳам дизайндан жой олган.

Қолган икки воқеа 2001-йилга тегишли. Улардан бири Оливер Канннинг Чемпионлар лигаси финалида пенальтини қайтаргани бўлса, иккинчиси Патрик Андерссоннинг «Гамбург»га қарши ўйинда сўнгги дақиқалардаги жарима зарбасидан урган голи орқали «Бавария» Германия чемпионлигини қўлга киритган лаҳзадир.

Венсан Компани бошчилигидаги жамоа янги либосда илк бор 22-август куни «Боруссия Дортмунд»га қарши Франц Беккенбауэр Суперкубоги баҳсида майдонга тушади.

Янги либос аллақачон «Бавария»нинг расмий онлайн дўкони ва клуб савдо нуқталарида сотувга чиқарилган.

Киритилди: 07:50, 21.08.2026.
Ўқилди: 877 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик