Кириш Регистрация
20/08 19:00 Бунёдкор 0-1 Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм 1-3 Локомотив
21/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
21/08 20:00 Пахтакор 0-0 Сурхон

"Манчестер Юнайтед" Зиркзеени ижарага беришга тайёр

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Жошуа Зиркзее Италия А Сериясининг икки йирик клуби эътиборига тушди.

Football Italia хабарига кўра, айни пайтда 25 ёшли футболчи учун асосий даъвогарлар "Ювентус" ва "Наполи" ҳисобланмоқда.

Нидерландиялик футболчи Турин клубига ўтишга розилик берган. Бироқ "Ювентус" "Болонья"нинг собиқ юлдузини таркибга қўшиб олишдан аввал ҳужумчиларидан бири билан хайрлашиши керак.

Бундан ташқари, Лучано Спаллеттида Зиркзеенинг тактик жиҳатдан жамоага мос келиши борасида айрим шубҳалар бор. "Ювентус" устози таркибда классик "тўққизлик"ни кўришни истайди. Зиркзее эса кўпинча майдон марказига яқинроқ ҳаракатланиб, тўпни назорат қилиш ва ҳужумларни ташкил этишда жамоадошларига ёрдам беришни хуш кўради.

"Наполи" ҳам "қизил иблислар" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда, аммо Неаполь клуби "Арсенал" футболчиси Габриэл Жезусни устувор вариант сифатида кўрмоқда. Шунингдек, "Наполи" ҳам янги ҳужумчи олишдан аввал таркибдаги футболчилардан бири билан хайрлашиши лозим. Катта эҳтимол билан Ноа Ланг жамоани тарк этади.

"Манчестер Юнайтед" эса Жошуа Зиркзеени мажбурий сотиб олиш шартисиз ижарага беришга тайёр. Бу ҳолат футболчининг Италия чемпионатига қайтиш эҳтимолини оширмоқда.

Киритилди: 10:41, 21.08.2026.
Ўқилди: 892 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик