"Кристал Пэлас"нинг франциялик ҳужумчиси Жан-Филипп Матета фаолиятини Англия Премьер-лигасининг топ-клубларидан бирида давом эттириши мумкин.
Football Insider маълумотига кўра, "Тоттенхэм" 29 ёшли футболчининг сўнгги мавсумлардаги ўсишидан мамнун ва унинг вазиятини кузатиб бораётган клублар қаторига киради.
"Кристал Пэлас" Матетани жамоада сақлаб қолишни истамоқда. Бироқ ҳужумчининг амалдаги шартномаси 2027 йилда якунланиши ва янги келишув бўйича таклифларни рад этгани клубнинг позициясини мураккаблаштирмоқда. Агар "Тоттенхэм" жиддий таклиф билан чиқса, "бургутлар" уни рад этишда қийналиши мумкин.
Ўтган мавсумда Матета барча мусобақалар доирасида 50 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.













