Эквадорнинг Гуаякиль шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олди. Мусобақанинг илк куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтиб, вакилларимиз 1 та олтин ва 3 та бронза медаль қўлга киритди.
-40 кг вазн тоифасида татамига чиққан Ирода Сирожиддинова барча рақибларини мағлуб этиб, жаҳон чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлди ва Ўзбекистон делегацияси ҳисобига дастлабки олтин медални қўшиб қўйди.
Шунингдек, -55 кг вазн тоифасида Бобур Юсупов, -44 кгда Алина Колючева ҳамда -48 кгда Чарос Ҳикматова бронза медалларини қўлга киритди.
Шу тариқа, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси жаҳон чемпионатининг дастлабки кунини 4 та медаль — 1 та олтин ва 3 та бронза билан якунлади.













