Кириш Регистрация
20/08 19:00 Бунёдкор 0-1 Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм 1-3 Локомотив
21/08 19:00 Навбаҳор - Насаф
21/08 20:00 Пахтакор - Сурхон

"Реал"нинг чекловлари сабаб "Бернабеу"да ҳакамлар интервью бермайди

Баҳо:
+ | -

Испания Ла Лигасида жорий мавсумдан бошлаб ҳакамлар ўйинлар олдидан ва учрашувлардан кейин интервью бериб, ўз қарорларига изоҳ бериб боради.

Бироқ "Реал Мадрид"нинг уй учрашувлари ўтказиладиган "Сантьяго Бернабеу" стадионида мазкур тартиб амал қилмайди.

Mundo Deportivo ва SPORT нашрлари маълумотига кўра, бунга "Реал Мадрид" томонидан трансляция ҳуқуқи эгалари учун жорий этилган чекловлар сабаб бўлган. Шу туфайли "Бернабеу"даги ўйинларда ҳакамлар учрашувдан олдин ва кейин телекамералар қаршисида ўз қарорларини шарҳламайди.

Шу тариқа, Ла Лигадаги 20 та стадион орасида фақат "Сантьяго Бернабеу" лиганинг ҳакамлар фаолиятида шаффофликни оширишга қаратилган янги протоколидан четда қолди.

Қолган барча стадионларда эса ҳакамлар ўйиндан олдин ва кейин интервью бериб, муҳим қарорлари юзасидан тушунтириш беришлари мумкин бўлади.

Киритилди: 12:39, 21.08.2026.
Ўқилди: 347 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик