"Реал"нинг бразилиялик ҳимоячиси Эдер Милитаонинг жароҳатдан сўнг майдонга қайтиш муддати борасида янги маълумот пайдо бўлди.
Diario AS маълумотига кўра, 28 ёшли футболчининг тикланиш жараёни ижобий кечмоқда. Милитао реабилитациянинг якуний босқичига яқинлашган ва аллақачон майдонда енгил югуриш ҳамда тўп билан оддий машқларни бажаришни бошлаган.
Манбага кўра, "Реал" ҳимоячисининг сентябрь охири — октябрь бошига белгиланган халқаро танаффусдан кейин сафга қайтиши кутилмоқда.
"Қироллик клуби" янги мавсумдаги илк расмий учрашувини 22 август куни ўтказади. Жозе Моуринью шогирдлари Ла Лига доирасида сафарда "Эспаньол"га қарши майдонга тушади. Милитао мазкур баҳсда жамоасига ёрдам бера олмайди.













