Кириш Регистрация
21/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
21/08 20:00 Пахтакор 0-0 Сурхон

Артета Сака ва Райснинг "Ковентри"га қарши ўйинга тайёрлигини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета Англия Премьер-лигаси 1-туридан ўрин олган "Ковентри Сити"га қарши учрашув олдидан жамоа футболчиларининг ҳолати ҳақида маълумот берди. Шунингдек, испаниялик мутахассис таркибда қанча футболчи бўлиши мақбул экани ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Букайо Сака ва Деклан Райс ўйинда иштирок этишга тайёр. Тимбер шу ҳафта жамоавий машғулотларга қўшила оладими? Йўқ. Аввал ҳам айтганимдек, бу яқин бир неча ҳафта ичида содир бўлиши мумкин. Ҳозирча у жамоа билан машғулот ўтказмаяпти.

Жамоа қайдномасида қанча футболчи бўлиши мақбул? Бу ўйинчиларнинг тайёрлиги ва формасига боғлиқ. Бу ерда ҳисобга олиниши керак бўлган кўплаб омиллар бор. 22 нафар футболчи ва уч-тўрт нафар дарвозабон етарли бўлиши мумкин, балки кўпроқ ҳам керакдир.

Ўтган мавсумда нималар содир бўлганини, футболчиларнинг жароҳатлар тарихини ва айрим ўйинчиларнинг бир нечта позицияда ҳаракат қила олишини ҳам ҳисобга олиш керак. Ишончим комилки, биз тўғри миқдорни аниқлаймиз. Юқори рақобат, жамоа ичидаги тўғри муносабат ва ҳар бир футболчининг ўзини муҳим ҳис қилиши катта аҳамиятга эга", — деди Артета.

"Арсенал" ва "Ковентри" ўртасидаги АПЛ 1-тур учрашуви 21 август куни Лондонда бўлиб ўтади.

Киритилди: 13:37, 21.08.2026.
Ўқилди: 599 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик