Кириш Регистрация

«Кристал Пэлас» Уортоннинг келажаги ҳақида гапирди: «У бизга керак»

Баҳо:
+ | -

«Кристал Пэлас»нинг 22 ёшли марказий ярим ҳимоячиси Адам Уортонга ёзги трансфер ойнасида «Манчестер Сити», «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» каби гранд клублар томонидан жиддий қизиқиш билдирилмоқда. Бироқ «бургутлар» бош мураббийи Пьер Саж футболчи келаётган мавсумда жамоада қолишини таъкидлади.

«Биз аллақачон йирик ўйинчиларга жавоб бердик ва ҳозир буни давом эттирадиган вақт эмас деб ўйлайман. Адам топ-клубда ўйнашга қодир, аммо биз билан яна бир йил қолиши ва янги динамика остида тўп суриши унинг ўзи учун ҳам фойдали бўлади. У бизга керак», — дейди Саж.

Ўтган мавсумда англиялик ярим ҳимоячи «Кристал Пэлас» сафида барча турнирларда 53 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилган. Transfermarkt портали ушбу футболчининг қийматини 70 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 15:11, 21.08.2026.
Ўқилди: 654 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик