Кириш Регистрация

Моуриньо: "Бугунги Моуриньо 2013 йилдаги Моуриньога маслаҳат бера олади"

Баҳо:
+ | -

"Реал" бош мураббийи Жозе Моуринью жума куни ўтказилган матбуот анжуманида ўзига берилган ноодатий саволга жавоб қайтарди.

Журналист португалиялик мутахассисдан: "2013 йилдаги Моуринью бугунги Моуриньюга қандай маслаҳат берган бўларди?" — деб сўради.

"Яхши савол. Фалсафий. Мураккаб. Эшитинг... Гап шундаки, бугунги Моуринью 2013 йилдаги Моуриньюга маслаҳат бера олади. Аммо 2013 йилдаги Моуринью бугунги Моуриньюга — йўқ.

Сиз отангизга маслаҳат берасизми ёки отангиз сизга маслаҳат берадими? Хотиржам бўлиш керак. Ҳозир мен учун хотиржамликни сақлаш 5, 10 ёки 20 йил аввалгига қараганда осонроқ.

Сиз мен ҳали ҳам қизил карточкалар олаётганимни айтишингиз мумкин, лекин мен бу ҳақда гапирмаяпман. Футбол — ҳафтасига етти кун, суткасига 24 соат. Буни ҳисобласангиз, жуда кўп соат футбол билан яшайсиз. Айнан мана шу вақт давомида хотиржамликни сақлаш керак", — деди Моуринью.

22 август куни "Реал" Ла Лига доирасида сафарда "Эспаньол"га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 17:34, 21.08.2026.
Ўқилди: 801 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик