"Бавария" спорт директори Макс Эберль Жамал Мусиаланинг яқинда майдонда икки марта ҳушини йўқотиши билан боғлиқ ҳолатга изоҳ берди. Клуб футболчининг соғлиғи билан боғлиқ вазиятдан ўтган мавсумдан бери хабардор бўлган.
"Биз бу ҳақда ўтган мавсум давомида билардик. Жамалнинг ўзи бу ҳақда жамоатчиликка айтишни хоҳлади. Футболчилар ҳам барчасидан хабардор эди. Биз учун бу аллақачон кундалик ҳаётимизнинг бир қисмига айланган.
Биз "Бавария" оиласи сифатида биргамиз ва унга барча зарур ёрдамни кўрсатамиз. Яқинда у дори-дармонларни қабул қилиш тартибида айрим ўзгаришлар қилди ва шу сабабли бундай ҳолатлар яна кузатила бошлади. Энди бундай эпизодлар бўлмаган аввалги ҳолатга қайтишни истаймиз", — деди Эберль.
23 ёшли Мусиала шу ойда "РБ Лейпциг" ва "Хайденхайм"га қарши ўртоқлик учрашувларида икки марта майдонда ҳушини йўқотди. Кейинчалик футболчининг ўзи унда қисқа муддатли неврологик бузилиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланганини маълум қилди. Мусиаланинг таъкидлашича, ушбу ҳолат даволанади ва шифокорлар назорати остида.













