Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания
20/11 01:00 Боливия - Парагвай
20/11 04:00 Колумбия - Эквадор
20/11 05:00 Аргентина - Перу
20/11 05:00 Чили - Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия - Уругвай

Рўзиқул Бердиев: «Кубок финалини байрамга айлантирмоқчимиз!»

Баҳо:
+ | -

"Насаф"-"Пахтакор" учрашуви якунлангандан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев журналистлар саволларига  жавоб бериб ўтди.

— Бугун энг муҳим ўйинларимиздан бирини ўтказдик. Футболчиларимиз бу ўйиндан ҳам кўра кўпроқ кейинги ўйинга тайёргарлик кўраётгани кўриниб турди. Шунингдек, бугун яна ўйинчиларимизни йўқотишни хоҳламадик. Шундай бўлсада ўйин курашларга бой бўлди. Натижа ҳам ўйинга мос бўлди. "Пахтакор" жамоаси жуда яхши ўйинчиларга эга. Лекин баъзи ҳолларда ортиқча қўполлик қилиши футболчиларга хос эмас. Мен мураббий сифатида ўйинчиларимни бундай қўполлик қилишини хоҳламасдим.

— "Насаф" сўнгги икки ўйинда ҳам иккичи бўлимда ўйин тизгинини рақибга бериб қўймоқда...
— "Локомотив" билан ўйинда ўйинимиз чиқмади. Лекин бунинг бир неча сабаблари бор. Кетма-кет ўйинчиларни йўқотиш кейинги ўйинларга ўзининг салбий таъсирини кўрсатади. Ёш жамоамиздан ҳар доим ҳам бир хил темпдаги ўйинни кутиш нотўғри. Ҳар бир жамоада бўладиган ҳолат бу.

— Жароҳатланган футболчиларни ўрнини қандай тўлдирмоқчисиз? Жамоани кубок финалига қандай тайёрлайсиз?
— Асосий ҳимоячимиздан иккинчи бўлимда айрилдик. Жароҳатланган ўйинчиларни ўрнини кубок финалигача тўлдиришга ҳаракат қиламиз. "Насаф" тарихида уч марта кубок финалида мағлубиятга учраган. Бу сафар футболчилар финални ютишни мухлислардан ҳам кўпроқ хоҳлашмоқда. Жароҳат олган футболчилардан Шуҳрат Муҳаммадиев ҳамда Илҳом Шомуродов майдонга тушиши мумкин. Шоҳруҳ Гадоев эса қатнаша олмайди.

— Мақсуд Каримовнинг қизил олган вазиятдаги ҳаракатини қандай баҳолайсиз?
— Мен очиғи у вазиятдан узоқроқда эдим. Мен ҳакамга эътироз билдириш ёки ўйин давомида рақиб билан тортишмасликни тайинлагандим.

— Сиз муаммолар тўғрисида гапирдингиз? Асосий муаммо жароҳатлардами ёки бошқа муаммолар ҳам борми?
—  Асосий муаммо жароҳат олган футболчилар. Биз 10 йилга таътийдиган жамоани тузишга эришдик. Ёшларга кўпроқ ишонч билдиряпмиз. Менинг ўрнимда кимдир ишласа ҳам тайёр жамоа шаклланган. Бундан олдин қайси бир мураббий ёш футболчиларга имконият берган эди!?

Мухлислардан шуни илтимос қилардимки, кубок финали қаерда бўлишидан қатъий назар, стадионни тўлдириб бизга далда бўлишса. Шунда биз ҳам финални ҳақиқий байрамга айлантиришга ҳаракат қиламиз!

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 22:06, 20.09.2013.
Ўқилди: 4974 марта.
Фикрлар: 49 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.