«Арсенал» «Астон Вилла» марказий ҳимоячиси Эзри Конса трансферини расман эълон қилди. 28 ёшли Англия терма жамоаси футболчиси Лондон клуби билан узоқ муддатли шартнома имзолади.
Конса янги жамоасида 15-рақам остида ҳаракат қилади. Sky Sports маълумотига кўра, «Арсенал» ҳимоячи трансфери учун «Астон Вилла»га тахминан 55 миллион фунт тўлайди.
Англиялик футболчи 2019 йилдан буён «Астон Вилла» шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. У Бирмингем клубига «Брентфорд»дан келиб қўшилган ва жамоа сафида 200 дан ортиқ учрашув ўтказди.
Конса 2023 йилдан Англия миллий терма жамоасига жалб этиб келинади. У марказий ҳимоядан ташқари, ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ҳам ҳаракат қила олади.
«Арсенал»нинг янги футболчиси ҳақидаги расмий маълумот билан клуб сайтида танишиш мумкин.













